samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

АҚШ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДДА

Чоп этиш

Америка Қўшма Штатлари глобал жалб килиш институтининг фахрий президенти К. Сайл бошчилигидаги делегация шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинган меҳмонлар дастлаб Имом Бухорий мажмуаси билан танишишди. Меҳмонларга Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюк муҳаддис номи билан аталувчи ёдгорлик мажмуаси ёнида барпо этилаётган марказ қурилиши, унинг келгуси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Имом Бухорий мажмуаси ва унинг атрофида амалга оширилаётган реконструкция ишлари, зиёратчилар учун яратилаётган имкониятлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Америкалик меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор масканларни ҳам катта қизиқиш билан томоша қилишди. Айниқса, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейдаги экспонатлар уларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар мамлакатимизда маданий мерос объектларини сақлаш, уларни келгуси авлодга бекаму кўст етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолашди. Қадимдан илм-фан, маданият, маънавият ривожига алоҳида эътибор қаратилган заминимизда бугунги кунда ҳам бу борадаги ишлар юксак даражада эканлигини эътироф этишди.

 

Муаллиф: А. ДОЛИЕВ

22.09.2018 59 73 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства