samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Аёлларни ташвишга соладиган касаллик

Чоп этиш

уни даволашда жарроҳлик амалиётидан воз кечилмоқда

Айрим аёлларни безовта қиладиган хасталик — бачадон саратони ва ўсмаларини бугунги кунда кенг қўлланилаётган жарроҳлик амалиётисиз замонавий даволаш илк бора 2001 йилда Россия Федерациясининг Иркутск фанлар академияси шифохонасида ўтказилган эди.

Бачадон жисмини қисиб турган саратон (рак), миома, беҳи катталигида (10-16 см.гача) ўсма тугунчалари консерватив, дори-дармон қўллаш усулида даволанади. Бунда дори-дармонлар тана тўқималарига "шимдириб" юборилади ва бемор ҳеч бир асоратсиз тез кунда батамом соғайиб кетади.

Ушбу касалликка чалинган беморларнинг: "Оғир, давосиз касалликка чалинибман", деган фикр чарх ура бошлайди. Аслида хотиржамлик, ёмон хаёлларга берилмаслик ҳар қандай касалликни даволашнинг бош омилларидан бири ҳисобланади. Шуниси эътиборга лойиқки, "Мен соғаймоқдаман", "Мен соппа-соғман", дея ўз-ўзини ишонтириш орқали касалликни даволашда самарали усул қўлланилади. Бунда беморнинг руҳий ҳолати асосий роль ўйнайди. Академик Юрий Медведьев илк бор тиббиётда қўллаган бу усул бугун юртимиздаги даволаш муассасаларида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. "Аёлларнинг бош мияси иккита — улардан бири марказий асаб тизими бўлса, иккинчи бош мия унинг бачадонидир, — деган эди Ибн Сино. — Бачадондаги бу касалликни аксарият толиққан, тажанг ва таранглашган бош мия нуқсонлари келтириб чиқаради".

Демак, айни пайтда баъзи беморларни тушкунликка солаётган, умидсизлик гирдобига улоқтираётган касалликни даволашнинг бу усули ўз самараси ва таъсири билан кенг қўллашга арзийдиган муолажадир.

Муаллиф: Муродим УМРЗОҚОВ, невропатолог-руҳшунос

8.07.2018 212 53 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства