samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Аграр соҳа учун янги имтиёзлар

Чоп этиш

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ қилинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ушбу йўналишда қўйилган муҳим қадам бўлди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конс­трукцияли иссиқхоналар учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда транспорт воситалари тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилиниши белгиланди.

Шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари — жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинади.

Янгидан ташкил этилган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан тўлиқ озод этилди. "Томорқа хизмати" МЧЖлар эса давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинди.

2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участ­када қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Бюджетдан таш­қари пенсия жамғармасига йилига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади. Бундан таш­қари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланади. Шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланади.

Муаллиф: Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

12.05.2018 142 36 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства