samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

АРСЛОН ВА ТУЛКИ

Чоп этиш

Тулки ҳамиша Арслонни ўзида йўқ сифатлар билан мақташни одат қилди. Айниқса, Арслон овқатланаётганида Тулкининг "илҳоми" келди:

— Вой, Арслонжон, Сиздайин қудратли, эпчил, бақувват оламда йўқ!..

Қорни овқатга тўймаса ҳам қулоғи Тулкининг мақтовига тўлган Арслон дас­турхонни тарк этди. Тулки Арслоннинг сарқитини паққос туширганича оғзи, мўйловини артди.

Не-не замонлардирки, Тулки авлоди шундай кун кечиради.

Муаллиф: Бахтиёр ЭГАМҚУЛОВ

11.07.2018 95 54 Адабиёт
окна фотограф html php памятники знакомства