samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ

Чоп этиш

андазаси асосида Санкт-Петербургда масжид бунёд этилган

"Халқ сўзи" газетасининг шу йил 12 июнь кунги сонида берилган "Ўзбекистонда ислом маънавиятининг тарихий ҳақиқатлари қарор топмоқда" сарлав­ҳали мақолада Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Равиль ҳазрат Панчеев Россиянинг Шимолий пойтахтида Самарқанддаги Амир Темур мақбараси андазаси асосида қурилган йирик жоме масжиди фаолият юритаётганлиги, бу масканнинг ҳудудда истиқомат қилувчи мусулмон аҳлининг қутлуғ қадамжосига айланганлигини таъкидлайди.

Ушбу масжид XIX асрнинг охири, XX асрнинг бошларида барпо этилган. Бироқ Шўролар даврида масжидга эътибор сусайган. Кейинчалик шаҳар раҳбариятининг эътибори билан масжид қайта тикланган. Бугунги кунда ушбу масжид бир вақтнинг ўзида 6,5 минг кишига хизмат қилади.

Муаллиф: Қ. ХАЛИЛОВ тайёрлади.

23.06.2018 170 48 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства