samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ўқувчилар муваффақияти

Чоп этиш

устозлар меҳнатининг самараси

Етмиш йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Самарқанд санъат коллежида санъатнинг 15 та йўналиши бўйича кўплаб иқтидорли ва истеъдодли мутахассислар етишиб чиқиб, бугун мамлакатимиз санъат соҳаси ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келишмоқда.

— Мамлакатимизда санъат ва маданият соҳасини ривожлантириш, ёш иқтидор ва истеъдод соҳибларини аниқлаш, тарбиялаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ ислоҳотлар, Юртбошимизнинг эътибор ва ғамхўрликлари бизга қанот бағишламоқда, — дейди коллеж директори Хуббим Ҳамдамов. — Охирги икки йилда ўқувчиларимиз Улуғбек Ибодуллаев, Ўлмас Муҳиддинов, Рўзимурод Ҳамроқулов, Давлат Раббимов, Пўлат Исломов халқ чолғулари йўналиши бўйича республика ва вилоят кўрик-танловларида қатнашиб, фахрли 1, 2, 3-ўринларни эгаллашди. Уйғун Исомиддинов эса Қарши шаҳрида бўлиб ўтган "Ягонасан — муқаддас Ватан!" республика танловида биринчи ўринни қўлга киритди. У яқинда шу шаҳарда бўлиб ўтадиган "Мақом анжумани" хал­қаро танловида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Айни пайтда пуфлама ва зарбли чолғу асбобларини маҳорат билан ижро этиб, кўрик-танловларда муносиб ўринлар эгаллаб келаётган Мизроб Аҳроров эса келгуси йили бўлиб ўтадиган "Ниҳол" мукофоти танловига тайёргарлик кўрмоқда. Бу, ўз навбатида, ўқитувчиларимизнинг санъат ошуфтаси ва ихлосманди бўлган шогирдларига бераётган сабоқларининг натижасидир.

Таъкидлаш жоизки, коллеж педагогик жамоаси хориждаги нуфузли санъат мактаблари, олий таълим муассасалари мутахассислари билан изчил ҳамкорлик олиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Ҳиндистон, Германия, Польша, Қозоғистон, Россия, Латвия ва хитойлик мутахассислар таълим муассасасига ташриф буюриб, санъатнинг турли жанрлари бўйича маҳорат сабоқларини ўтишди.

Айни пайтда жамоа янги ва улкан марраларни забт этиш иштиёқида ижод ва меҳнат қилмоқда.

Муаллиф: Тоҳир НОРҚУЛОВ олган суратлар.

24.03.2018 182 22 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства