samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ўқувчилар бир-бирини назорат қилади

Чоп этиш

Ўқитувчи фақат таълим бериш билан чегараланиб қолмаслиги лозим. у ўқувчининг саломатлигига ҳам эътибор қаратиши керак.

Мен ҳам шундан келиб чиқиб, ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, бу борада улар орасида тозаликка бўлган эътиборни кучайтириш учун эски тизимни янгича йўналишда амалиётга татбиқ этганман. Юқори самарага эришиш мақсадида болаларни гуруҳларга бўлдим. Гуруҳ сардорлари эса ҳар куни дарс бошланишидан аввал саломатлик дақиқаларини жорий қилишади. Улар тенгдошларининг мактабга қай даражада тайёр бўлиб келганлиги, яъни гигиеник талабларга жавоб беришини,  мактаб формасининг тозалигини  кўздан кечиришади. Натижада, кундалик назоратдан ўтишини билган ҳар қандай ўқувчи доимий равишда бу жараёнга тайёр ҳолда келишга одатланади.

Ҳар ой якунида гуруҳларнинг энг юқори балл тўплаган аъзолари рағбатлантирилиб борилади. Бундан ташқари, синфда хона гулларини парваришлашни ҳам кенг йўлга қўйдик. Муҳими, бу гулларни уларнинг ўзлари олиб келиб, парваришлайди. Мақсадимиз ўқувчиларни болаликдан покизаликка, орасталикка, меҳнатга ўргатиш, шу орқали уларнинг эстетик дидини шакл­лантириш ва тартибсиз ҳаётга одатланишининг олдини олишдир. Бугун барча таълим муассасаларида ҳам бу каби тизим йўлга қўйилмаган. Бола тақдири, келажаги ва саломатлиги ўртага ташланганида ҳар қандай масала ҳам эътибордан четда қолиши керак эмас. 

Муаллиф: Машҳура ДАВИРОВА, 68-мактаб ўқитувчиси

22.12.2018 97 102 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства