samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ўқиш ва ўрганиш оиладан бошланади

Чоп этиш

14-умумтаълим мактабида 4-"Е" синф ўқувчилари иштирокида "Билимдан яхшилик кут, доим китобни дўст тут" мавзусида китобхонликни тарғиб этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан мактаб директори Д. Мирзаева ҳозирги кунда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, китобхонликни тарғиб этиш борасида республика миқёсида бажарилаётган ишлар тўғрисида тўхталди. Шунингдек, мактаб кутубхонасига келтирилган янги адабиётлар ҳақида ҳам маълумот бериб, китоб мутолааси инсон сўз бойлигини оширибгина қолмасдан, унинг маънавий олами ва дунё­қараши шаклланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан китоб мавзуси қамраб олинган шеър­лар, мақоллар ҳамда қўшиқлар айтилди. Хусусан, улар буюк алломаларнинг билим олиш, китоб ўқишнинг афзалликлари ҳақидаги ҳикматларини ҳам изоҳлаб беришди. "Китоб ўқиш оиладан бошланади" номли саҳна кўриниши эса томошабинни мушоҳада юритишга ундади.

Муаллиф: Ҳалима ИБРАГИМОВА, 14-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

30.12.2018 156 104 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства