samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЎҚУВЧИНИНГ БИЛИМИ

Чоп этиш

фан ойлигида янада мустаҳкамланди

19-умумий ўрта таълим мактабида октябрь — она тили ва адабиёт ҳамда давлат тили фан ойлиги ўқувчиларнинг мазкур фанлар бўйича олган билимларини янада мустаҳкамлаш, қизиқишларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Фан ойлиги давомида ўқувчиларнинг назарий билимларини мус­таҳкамлаш, иқтидор ва истеъдодларини аниқлаб, рағбатлантиришга қаратилган очиқ дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, 5 — 7-синфлар ўртасида "Кимнинг хати чиройли?" кўрик-танлови, 8 — 10-синф­лар ўртасида "Мен севган адиб" мавзусида иншолар, 9-синфлар ўртасида эса "Энг нут­қи равон ўқувчи" танловлари ўтказилиб, ғолиб ўқувчилар мактаб раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан "Тил — дил калити" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Муаллиф: Дилноза АБДУРАЗЗОҚОВА, Шаҳло ЖУМАЕВА, Мадина ТУРСУНОВА, мактаб ўқитувчилари

3.11.2018 125 86 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства