samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ҒОЛИБ

Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи ўқувчилари Андижон вилоятида Таэквондо ИТФ бўйича ўтказилган "Мустақиллик кубоги" мусобақаларида муносиб иштирок этиб қайтишди.

Дарҳақиқат, мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида ушбу мусобақанинг вилоятимизда ўтказилган саралаш босқичида академик лицейнинг 9 нафар ўқувчиси муваффақиятли иштирок этиб, 3 нафари кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритганди. Қизғин кечган баҳсларда ўз маҳоратларини намоён этган самарқандлик ўқувчилар якуний босқичда ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Жумладан, ўғил болалар ўртасида 75 кг. вазн тоифасида Дилшод Ширинов учинчи ўринни, мазкур вазн тоифасида қиз болалар ўртасида Гулфена Мустафоева иккинчи ўринни қўлга киритди. Муросасиз баҳсларда 63 кг. вазн тоифасида Меҳрибону Тиловова ҳам иккинчи ўринга муносиб топилди.

Муаллиф: Машраф ТУГАЛОВ

6.10.2018 124 78 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства