samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ўксик қалбларга қувонч улашиб

Чоп этиш

Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, давлат солиқ инспекцияси ва ҳомийлар томонидан 20 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик аравачаси топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Ф. Раҳимов ва Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи раҳбари У. Рўзиев йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, мамлакатимизда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.

"Майсазор" маҳалласида яшовчи 55 ёшли Заифа Ҳакимова хасталик туфайли биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Икки йилдирки у мустақил юра олмайди. Тегишли тартибда шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, бугун ногиронлик аравачасига эга бўлди.

— Хасталик туфайли шу кўйга тушиб қолдим, — дейди Заифа Ҳакимова. — Қизим ва икки набирам билан яшайман. Ногиронлик аравачаси беришганидан хурсандман. Бундай савобли ишга бош қўшганларнинг барчасига раҳмат! Ҳар тугул энди фарзандларимга бироз бўлса-да енгиллик бўлади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан буён шу кунгача ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор 89 нафар фуқарога шаҳар ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан аравача берилган.

 

Муаллиф: Абдушукур ИСМОИЛЗОДА

27.12.2018 62 103 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства