samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ёш стол тенниси усталари Самарқандда

Чоп этиш

1-Самарқанд педагогика коллежида 2006 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

9 августда старт олган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 159 нафар ёш спортчи қатнашди. Мусобақада иштирокчилар яккалик, аралаш жуфтлик, жуфтлик ва жамоавий баҳсларда ғолиблик учун беллашишди.

— Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда 81 нафар ёш спортчи ғолиблик учун курашди, — дейди Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори Акмал Ҳакимов. — Қизлар ўртасидаги беллашувларда 78 нафар иштирокчи қатнашди. Мазкур мусобақа ғолиблари Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қабул қилинади. Шу боис, баҳсларда спортчилар бор маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишди. Энг муҳими, муносиб номзодлар саралаб олинди.

Беш кун давом этган муросасиз баҳслар якунида ўсмирлар ўртасидаги яккалик беллашувида вилоятимиз вакили Шоҳрух Искандаров биринчи ўринни эгаллади. Яккаликнинг қизлар ўртасидаги баҳсида фарғоналик Махдия Аббосова ғолиб бўлди. Шунингдек жуфт­лик, аралаш жуфтлик, жамоавий баҳсларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.  

— Олти йилдан буён стол тенниси билан шуғулланаман, — дейди фарғоналик Махдия Аббосова. — Бугунги мусобақанинг яккалик баҳсларида ғолиб бўлдим ва Ўзбекистон терма жамоасига аъзо бўлдим. Энди машғулотларда янада кучли шуғулланиб, халқаро мусобақаларда ҳам муносиб қатнашишга ҳаракат қиламан.

Мусобақа ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бугун ўтказилади.

 

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

22.08.2018 127 64 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства