samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЁШ КИТОБХОНЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Чоп этиш

Жорий йилнинг 12 — 14 июль кунлари "Ёш китобхон" республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши томонидан "Ёш китобхон" республика танловини таълим муассасалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг тарғиб этиш бўйича ўттизга яқин маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва китобхонлик викториналари ташкил этилди. Тадбирларда ёшлар ўз билимларини ошириб, танлов бўйича қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ёшлар ўртасида ушбу танловда иштирок этиш иштиёқи йилдан-йилга ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Биргина ўтган йили "Ёш китобхон" танловининг шаҳар босқичида 166 нафар ёшлар иштирок этган эди.  Жорий йилда шаҳримиздан 7536 нафар ўғил-қиз мазкур танловда қатнашиш учун ариза топширган. Уларнинг 4471 нафари 10 — 14, 2258 нафари 15 — 19, 425 нафари 20 — 30 ёш тоифасидагилардир. Шунингдек, 382 нафар уюшмаган ёш ҳам мазкур танловда иштирок этади.

Муаллиф: А. ЗИЁДОВ

11.07.2018 131 54 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства