samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЁШЛАР ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ

Чоп этиш

Вилоятимизда "Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши" шиори остида ҳафталик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, маданият ва спорт бошқармалари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳафталик Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғидан бошланди. Унда диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш оқибатларини фош этувчи кўчма фотокўргазма, ўқувчи ёшлар ўртасида мавзуга оид расмлар танлови, "Юртим манзаралари", деб номланган асфальтга расм чизиш танлови, китобхонлик ҳамда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасидаги сиёсий-ҳуқуқий билимдонлик синовлари ўтказилди.

— Бугунги тадбир давомида белгиланган танловлар, беллашувлар орқали диний экстремизм ва терроризмнинг қанчалик жирканч иллат эканлигини кенг тарғиб қилиш, унга қарши курашда биргаликда амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсад қилинган, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши сардори Машҳура Сахадинова. — Айниқса, юртимизнинг бетакрор манзараларини тасвирлаш, асфальтга расм чизиш танловларида ижодкор ёшлар томонидан тинчлик, осойишталик, мустақилликнинг қадр-қиммати, қўпорувчилик, террорчилик оқибатлари тасвирланган расмлар ҳар қандай кишини мушоҳадага ундайди. Бу мус­тақиллигимиз, озод ва обод Ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз, дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз лозимлигини англатади.

Тадбир давомида вилоятимиз санъаткорлари ва болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчилари томонидан концерт дастурлари намойиш этилди. Вилоят драма театри олдидаги майдонда уюштирилган кечки дастурлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ҳафталик доирасида вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳар марказларида ҳам мана шундай тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

9.06.2018 79 44 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства