samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЁЗГИ ТУРИЗМ ҲАФТАЛИГИ

Чоп этиш

турли кўнгилочар тадбирларга бой бўлди

Регистон майдонида Ёзги туризм мавсумининг шаҳар ҳафталиги бўлиб ўтди. Унда сайёҳлик фирмалари, мутасадди ташкилотлар, хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда дастлаб "Самарқанд садолари" ансамблининг халқимизнинг миллий куй-қўшиқларидан тузилган концерт дастури намойиш қилинди.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида брифинг ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Мунис Восеев соҳани ривожлантиш, сайёҳларни кенг жалб этиш, хизмат сифатини ошириш борасида вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Таъкидландики, амалга оширилган тадбирлар натижасида сайёҳлар оқими аввалги йилларга нисбатан анча кўпайган. Хусусан, жорий йилда вилоятимизга 130 дан ортиқ давлатдан 115 мингга яқин сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўп демакдир. 

Сайёҳлар оқимининг кўпайиши, ўз нав­батида, улар учун кераклича шароитлар яратилишини талаб этади. Бу борада ҳам амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг. Чет эл компаниялари билан ҳамкорликда меҳмонхоналар, муз саройи, "Картин" клуби, тематик аква-парклар қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, медицина туризмини ривожлантириш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, Жанубий Кореянинг "Янгон корпорейшн" компанияси томонидан замонавий тиббий туристик-соғломлаштириш маркази, тарихий либослар театри, ресторан ва меҳмонхона мажмуасидан иборат туристик комплекс қурилиши учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинади. Натижада  250 та янги иш ўрни яратилади. Бу ички туризмнинг ривожи учун ҳам замин яратади.

Бундан ташқари, сайёҳларнинг талаб, истак ва таклифларини инобатга олган ҳолда яқин келажакда шаҳарда 2 та йирик савдо мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилади. Уларда миллийлигимизни ўзида акс эттирган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилади.

Шунигдек, ҳафталикнинг очилиш маросимида ҳаво шарлари ҳам учирилди. Мавсум давомида 4 та ҳаво шари шаҳар аҳли ва туристлар учун хизмат қиладиган бўлди.

 

Муаллиф: Отабек ШАРАФОВ

8.07.2018 168 53 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства