samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"ҚУВНОҚ БОЛАЛАР"ДА ҚУВНОҚ БОЛАЛИК

Чоп этиш

"Тошкент" маҳалласида "Қувноқ болалар" нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Толиб Набиев, шаҳар прокурори ёрдамчиси Зафар Ҳамдамов сўзга чиқиб, мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида эътироф этди. Ушбу хайрли ишни бошлаган тадбиркор — Гуландон Нуруллаевага миннатдорчилик билдирилди.

Яратилаётган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, ўз хонадонида 25 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилган Г. Нуруллаеванинг мўъжаз тарбия масканида айни пайтда маҳаллада яшовчи 20 нафар болакай тарбияланмоқда. Муассасада яратилган шароитларни кўрган ота-оналарнинг қизиқиши ортиб бормоқда. Бу Гуландон Нуруллаевани янада руҳлантириб, ушбу йўналишдаги ишларини кенгайтиришга ундамоқда.

— Муассасамизда Жанубий Корея мактабгача таълим тизими тажрибаларидан кенг фойда­ланяпмиз, — дейди Г. Нуруллаева. — Бу таълим-тарбия жараёнини сифатли ва самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда. Ота-оналар ҳам фарзандларининг маш­ғулотлардаги фаоллигидан хурсанд. Шу боис, келажакда МТМ фаолиятини янада кенгайтириб, тарбияланувчилар сонини 50 нафарга етказишни режалаштиряпмиз.

Маҳаллада мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиниши ҳудуддаги оналар учун ўзига хос қулайлик бўлди.

— Маҳалламизда мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги биз учун жуда қувончли воқеа бўлди, — дейди Самара Саъдуллаева. — Энди ишдан бўш вақтларимизда бу ерга келиб, болаларимиздан хабар олиб туришимиз ҳам мумкин.

 

Муаллиф: Отабек ШАРАФОВ

9.06.2018 59 44 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства