samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Шердор" мағлубиятга учради

Чоп этиш

"Динамо" стадионида футбол бўйича Про-лиганинг "B" гуруҳида шаҳримиз шарафини ҳимоя қилаётган "Шердор" клуби 2-турда Тошкент вилоятининг "Нурафшон" жамоасини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб жамоалар асосий эътиборни ҳужумга қаратди. Натижада 15-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Элбек Равшанов ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтгач, "Нурафшон" ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов иккинчи голга муаллифлик қилди. Биринчи бўлимнинг 44-дақиқасига келиб "Шердор" ҳужумчиси Фарзин Мухторов ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Ҳар икки жамоа бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирди. 72-дақиқада эса "Шердор" футболчиси Фурқат Раҳмонов чамаси 35-40 метрлардан Равшанбек Ягудин қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. Ушбу гол нафақат 2-тур, балки бутун мавсум безагига ҳам айланиши ҳеч гап эмаслигини таъкидлаш жоиз. Лекин мазкур супергол ҳам вакилларимизни мағлубиятдан қутқариб қололмади. 81-дақиқада "Шердор" жамоасининг ҳимояда йўл қўйган хатосидан фойдаланган меҳмонлар гол уриб, ғалаба қозонди.

Муаллиф: У. ОМОНҚУЛОВ

14.04.2018 73 28 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства