samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Тилла сотиб оламиз"

Чоп этиш

Ҳамшаҳримиз Рухшона Ўринбоева моддий эҳтиёж туфайли ўзининг тилла тақинчоқларини сотишга қарор қилади.

Шу мақсадда шаҳримиздаги "Аziza Amira GOLD" дўкони ходимларига мурожаат қилади. Савдо пишгач, дўкон ходимлари тақинчоқлар пулини бир ҳафта муддат ичида беришини маълум қилишади. Уларга ишонган Рухшона тилла тақинчоқларини қолдириб кетади. Белгиланган муддатда Рухшона савдо дўконига келади. Аммо пулдан дарак йўқ. Савдо дўкони ходимларининг илтимоси, ялиниб-ёлворишига ишонган Рухшона яна кутишга мажбур бўлади. Шу алфозда уч ойни ўтказиб, режалаштирган ишлари ҳам ўлда-жўлда қолиб кетган Р. Ўринбоева  тилла тақинчоқларини ҳам унинг пулларини ҳам ололмай сарсон бўлади.

Барча уринишлари фойдасиз эканлигини тушунган Рухшона Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси шаҳар жамиятига мурожаат  қилди. Шикоят аризаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси шаҳар жамияти мутахассиси томонидан тегишли тартибда ўрганилди. Мазкур иш бўйича судга даъво аризаси киритилиб, истеъмолчи ҳуқуқи тикланди. Суд қарори билан жавобгардан даъвогарнинг буюмлари пулидан ташқари, етказилган моддий ва маънавий зарар учун ҳам бир миллион сўм миқдорида жарима ундириладиган бўлди.

Муаллиф: Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА, ИҲҲҚЖФ вилоят ҳудудий бирлашмаси матбуот сектори бошлиғи

16.05.2018 25 37 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства