samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Сув — бебаҳо неъмат"

Чоп этиш

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Бутунжаҳон чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши кураш кунига бағишлаб ташкил этилган давра суҳбати шундай номланди.

Тадбир аввалида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Тўрахон Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Хуршид Ҳамидов сўзга чиқди.

— Сув ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда кўпгина ташкилотлар қатори фуқаролар ҳам иштирок этади, — дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Х. Ҳамидов. — Фуқаролар сув ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилишда давлат органларига кўмаклашади. Мазкур нормалар мамлакатимиз қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган.

Тадбирда таъкидландики, бу борада жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади. Экологик жамоатчилик назорати субъектлари ўз фаолиятида умумий тизимнинг қонунийлик, холислик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби принципларига таянади. Шунингдек, Экологик жамоатчилик назорати субъектлари ўзларининг ваколатларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш доирасида бошқа субъектларнинг функцияларини бажармаслиги, аралашмаслиги, таъсир ўтказмаслиги ёки уларнинг ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

Давра суҳбати давомида шу ва шунга ўхшаган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган меъёрлар тадбир қатнашчиларига атрофлича тушунтириб берилди.

Муаллиф: Отабек ШАРАФОВ

25.07.2018 125 58 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства