samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Самарқанд дурдоналари"

Чоп этиш

ўз бойлигини намоён этмоқда

Очилиш маросимида сўзга чиққан таниқли тарихчи-археолог олим А. Бердимуродов, рассом А. Фозилов, Самарқанд чинни заводида кўп йиллар мобайнида раҳбар бўлиб ишлаган М. Турдиева ва бошқалар юртимиз қадим замонлардан илм-фан, савдо-сотиқ, шаҳарсозлик, маданият ва санъат, ҳунарманд­чилик ривожланган, барча соҳалар такомилга етган маскан бўлганини фахр билан эътироф этишди. Энг муҳими, бугунги кунда ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилаётган ютуқлар аждодлар фаолиятининг узвий давоми эканлиги таъкидланди.

Музей фондида 230 000 дан ортиқ осори атиқалар, бебаҳо экспонатлар сақланади.

Бу осори атиқалар билан кенг оммани таништириш, томошабинлар қалбида маданият ва санъатимиз тарихи билан фахрланиш, ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш мақсадида ушбу кўргазмалар ташкил этилди.

 "Юртимиз манзаралари — рангин бўёқларда" номли кўргазмада намойиш этилаётган асарлар машҳур рангтасвирчи рассомлар — Р. Зоммер, Н. Каразин, Л. Буре ва З. Иноғомовлар томонидан юртимиз манзаралари: кўчалар, тарихий обидалар, бозорлар, карвон йўллари каби манзиллар оддий мойбўёқ ва мўйқаламда матога туширилган. Графиканинг бир тури ҳисобланган сувбўёқ, яъни акварель техникаси жуда мураккаблиги билан рассомдан юксак маҳорат талаб қилади. Қ. Башаров, Л. Агериян, Г. Ким, А . Юнусов ва Ю. Йўлдошев  каби моҳир рассомлар томонидан ишланган "Тонг", "Ўрик гуллаганда", "Қўрғонча" номли асарларда машаққатли ижодий меҳнатнинг ёрқин намуналари акс этган.     

"Нафис чиннилар жаранги"да эса музейда сақланаётган Хитой, Буюк Британия, Россия давлатларида, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд чинни заводларида ХIХ аср охири, ХХ асрнинг турли йилларида ишлаб чиқарилган чинни буюмлар намойиш этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, 1953 йили Тошкентда, 1970 йили Самар­қандда чинни заводлари ишга тушган. Дизайнер-рассом Р. Орифжонов илк бор кўк фонда чаноқда очилган пахта нақши туширилган тўплам яратди ва бу тасвир ҳозирга қадар миллий чиннисозлигимизда рамзий нақш бўлиб келмоқда.

 Ушбу кўргазмалардаги экспонатлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма жорий йилнинг 1 июлигача давом этади.

Муаллиф: Шамсиддин FАФФОРОВ

15.03.2018 132 19 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства