samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Саломатлик мактаби"

Чоп этиш

Унинг фаолияти қандай бўлмоқда?

Аҳолини мақсадли патронажга қамраб олиш, тиббий маданиятни шакллантириш, оила, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида оилавий поликлиникалар қошида "Саломатлик мактаби" фаолияти йўлга қўйилди.

Шу мақсадда биз фаолият олиб бораётган оилавий поликлиника жамоаси томонидан ҳам хизмат кўрсатилаётган маҳаллаларда "Саломатлик мактаби" ташкил этилди. Бу мактаблар фаолияти бевосита аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий маданиятни шакллантириш, катталар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гиёҳванд­лик, эрта турмуш қуриш сингари муаммоларнинг олдини олишга қаратилгандир.

Ҳозирга қадар академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида шифокорларимиз ва ўрта бўғин медицина ходимлари томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, учрашувлар, очиқ мулоқотларда 400 га яқин ўқувчи ҳамда уларнинг устозлари иштирок этишди. Бундан ташқари, бугун бутун дунёда долзарб муаммога айланган одам савдоси жинояти ва унинг оқибатлари ҳақида  8 та маҳаллада тарғибот тадбирлари уюштирилди. Бу тадбирларда тиббиёт ходимларидан ташқари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маҳаллалар фаоллари, одам савдоси жинояти жабрдийдалари ҳам иштирок этганлиги унинг таъсирчанлигини янада оширди.

Бугунги кунда соғлом турмуш тарзи асоси бевосита тиббий маданият билан боғлиқ эканлигига шуб­ҳа йўқ. Бу борада поликлиникамиз қошида ташкил этилган ва маҳаллаларда фаолият юритаётган "Саломатлик мактаби"нинг алоҳида ўрни бор. Бу мактабларнинг асосий вазифаси тарғибот-ташвиқот ишларигина эмас, балки амалий фаолият билан ҳам боғлиқдир.

Шифокор ва ўрта бўғин тиббиёт ходимлари хонадонларда бўлишганда, даволанишга эҳтиёжманд фуқароларни аниқлаб, уларни соғломлаштириш учун поликлиникамизга жалб этишмоқда. Айрим аҳволи оғир беморларга уларнинг уйларига бориб муолажа қилиш учун шифокор ва ҳамширалар ҳам биркитилган.

"Саломатлик мактаби"нинг ташкил этилиши билан биз, шифокорларнинг фаолиятимизда сифат ва самарадорлик анча ошди. Бу, энг аввало, касалликларни эрта аниқлаш, муолажа чораларини белгилаш ва қўллашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Муаллиф: И. ҲУСЕНОВ, 3-оилавий поликлиника бош шифокори

28.04.2018 647 32 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства