samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС ЁШЛАР — ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ!"

Чоп этиш

Шаҳримизда мазкур шиор остида спортнинг 5 тури бўйича вилоят ҳокими кубоги учун спорт мусобақалари ҳафталиги ўтказилмоқда.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда спортчи ёшлар эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, самбо ва сузиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш, турли зарарли иллатлар таъсиридан асраш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мусобақалар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлмоқда.

Мазкур спорт ҳафталигининг дастлабки кунида эркин кураш бўйича 2003-2005 йилларда туғилган 200 нафар ўғил бола саккиз вазнда ғолиблик учун гиламга тушди. Иккинчи кунида 2004-2006 йилда туғилган ўсмирлар юнон-рум кураши бўйича ўн вазн тоифасида беллашишди. Спорт ҳафталигининг учинчи куни 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 300 га яқин ёш курашчилар 19 вазн тоифасида беллашди. Спортнинг сув турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳафталикнинг сузиш баҳслари бўлиб ўтди. Барча мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Спорт ҳафталигидан ўрин олган самбо бўйича беллашувлар бугун Спортнинг яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтади. Шунинг билан вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган спорт ҳафталиги якунланади.

 

Муаллиф: А. ДОЛИЕВ

17.09.2018 82 72 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства