samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Олимпия ҳаракати" муносибларни саралайди

Чоп этиш

Айни пайтда мамлакатимиз миқёсида "Олимпия ҳаракати" спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Олимпиада ўйинларига миллий терма жамоаларимизни муносиб тайёрлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур мусобақаларда 18—23 ёшли йигит-қизлар саккиз спорт тури бўйича беллашувларда қатнашишмоқда. Эътиборлиси шундаки, ушбу баҳсларда айнан спортнинг мазкур тури билан мунтазам шуғулланаётган спортчи ёшлар эмас, балки ушбу спорт турларига яқин машғулотларда иштирок этаётган истеъдодлар сараланмоқда.

Вилоятимизда бошланган "Олимпия ҳаракати" баҳслари ҳам қизғин давом этмоқда. Шу кунгача мусобақанинг эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши, дзюдо баҳслари ўтказилди. Жумладан, Спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган дзюдо беллашувларида 60 нафардан ортиқ ёшлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

— Мусобақа низомига мувофиқ, 7 вазн тоифаси бўйича ўғил ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланиши керак, — дейди мусобақа бош ҳаками Эдуард Цой. — Бугунги баҳсларда йигитлар ўртасида 6 вазнда, қизлар ўртасида эса 5 вазнда ғолиблар аниқланди. Энг муҳими, иштирокчилар орасида истеъдодлар талайгина. Энди улар билан мунтазам шуғулланиш лозим.

Мусобақадан ўрин олган бокс, таэквондо WTF, каратэ WKF, енгил атлетика турлари бўйича баҳслар белгиланган режага мувофиқ шу йилнинг 3 декабрига қадар ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, мусобақаларда 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган спортчилар республика босқичида иштирок этишади.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

1.12.2018 59 96 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства