samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"Мўъжиза баҳор"

Чоп этиш

Илк китоб муаллифнинг ўзи учун нақадар нашъали ва ҳузурбахш туюлса, муштарийлар учун ҳам шунчалик иштиёқлидир.

Шахсан мен  ёш қаламкаш Фур­қат Норқулов — Андоқийнинг "Наврўз" нашриётида яқинда чоп этилган "Мўъжиза баҳор" шеърий тўплами билан ана шундай кайфиятда танишдим.

У шеърларида дилнинг нозик торларини черта оладиган сатр­лардан фойдаланганини, сўзларни дур сингари териб, ундан бебаҳо маржон шодаси яратишга интилганини кўриб хурсанд бўлдим.

Ижодкорнинг ёзганлари ишққа доир. Онасини, Ватанини, халқини, ёру қадрдонларини севишини, ардоқлашини ҳар бир сатрида англаш мумкин. Ёш қалбдаги ишқ-муҳаббат шўх мисраларда мафтункор жилоланган.

Китобни варақлар экансиз, Фур­қатжоннинг маҳорати, дунёқараши шеър­дан-шеърга ошиб, мисрадан мисрага сайқал топиб борганига, янги-янги мазмун касб этиб, ижодкор сифатида ўзига ишончи ортганига гувоҳ бўласиз.

Айрим жузъий хато ва камчиликларни инобатга олмаганда, ёш ижодкорнинг илк китоби, илк парвози унинг улкан ютуғи, деб ҳисоблашимиз мумкин. Умид қиламизки, биринчи китобдаги камчиликлар кейинги ижод жараёнида йўқолиб, сатрларда улкан маънолар мужассам бўлади.

Муаллиф: С. АЛЛАЗОВ, СамМИ профессори

17.01.2019 50 3 Адабиёт
окна фотограф html php памятники знакомства