samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"МАКТАБ ЯРМАРКАСИ"

Чоп этиш

ўқувчи ва ота-оналар билан гавжум, аммо...

Янги 2018/2019 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш, ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли чора-тадбирларига мувофиқ жорий йилнинг 10 августидан бошлаб шаҳримиздаги бир қатор савдо мажмуалари ҳамда умумтаълим мактабларида "Мактаб ярмаркалари" фаолияти йўлга қўйилди.

"Шодиёна" савдо мажмуасида ҳам худди шундай ярмарка ташкил қилинган бўлиб, у айни пайтда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан гавжум. Ярмаркада ўқувчилар учун зарур бўлган 20 турдан ортиқ ўқув қуроллари сотилмоқда.

— Фарзандимга арзон ва сифатли ўқув қуроллари харид қилиш мақсадида келдик, — дейди Фарзона Фазлиева. — Ярмаркада ўқув қуролларининг кўплиги энг яхшисини танлаб харид қилиш имконини бер­япти. Ўқув йили олдидан биз, ота-оналар учун яратилган бундай шароитдан хурсандмиз.

Таъкидлаш жоизки, ярмаркада айрим тадбиркорлар томонидан муқовасида аллақандай мультфильм қаҳрамонлари, турли ҳайвонлар, таниқли спортчилар, ҳар хил ўйинчоқларнинг суратлари акс этган дафтар, кундалик ва расм дафтарлари сотилмоқда. Ярмаркадаги айрим тадбиркорларда тўлов терминалларининг йўқлиги харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, ярмарка бўлаётган ҳудуд атрофини антисанитария ҳолатларида турли ширинликлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи кўча савдогарлари эгаллаб олган.

Шаҳримиздаги 20, 28, 54, 69-умумтаълим мактаблари ва "Баҳор", "Ипак йўли" савдо мажмуалари, "Корзинка" супермаркети ҳудудларида ташкил этилган ярмаркалар жорий йилнинг 10 сентябрига қадар давом этиши кўзда тутилган.

 

Муаллиф: А. ЗИЁДОВ

13.08.2018 359 63 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства