samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"ЖОМ" — КЎРКАМ МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

Чоп этиш

"Обод қишлоқ" дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик, ободончилик ишлари амалга оширилаётган Нуробод туманининг "Жом" ва "Гирдиқўрғон" маҳаллалари бугун обод ва кўркам масканга айланиб бормоқда.

Дастур асосида нафақат қурилиш-таъмирлаш, балки ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

АҲОЛИ ТУРАР ЖОЙЛАРИ ЯНГИ ҚИЁФАДА

"Жом" ва "Гирдиқўрғон" маҳаллаларидаги турар-жой бинолари хатловдан ўтказилди. 663 та турар-жой биноси таъмирталаб эканлиги аниқланди. 469 та турар-жой биноси ўз ташаббуси билан чиққан ҳомийлар ҳисобидан таъмирланди, уйлар ва уларнинг атрофи деворлар билан ўралди. Ҳозирда 194 та турар-жойда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

ТОМОРҚА — ИМКОНИЯТ

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида банк кредитлари ҳисобидан бир сотихлик иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Шу кунгача 230 дан ортиқ хонадонларда ана шундай иссиқхоналар қуриш учун хандақлар қазилди. "Томорқа хизмати" томонидан 21 та иссиқхонанинг усти ёпилди, томчилатиб суғориш воситалари ва кўчатлар билан таъминланди.

Турар-жой ҳовлиларида мевали дарахтлар, йўл четларига эса туман ўрмон хўжалиги томонидан манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

ЗАМОН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА

"Жом" ва унинг атрофидаги маҳаллаларда 2635 ўқувчи ўрнига эга бўлган мактаблар таъмирдан чиқарилди, таълим муассасаларидаги мебеллар янгисига алмаштирилди. 2 та мактабда иссиқхона қурилди, ҳудудлар ободонлаштирилди, 8000 туп мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди.

Қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиши учун бюджетдан етрали миқдорда маблағ ажратилди, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, экспертиза хулосаси олинди.

"Жом"да 2 та янги мактабгача таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган эди. Шу кунларда 1 та МТМ биносининг қурилиши тугалланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудуддаги деҳқон бозори тўлиқ бузиб ташланди. Унинг ўрнида замонавий лойиҳалар асосида 420 ўринли деҳқон бозори қуриляпти. Бозор яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

1 та ҳаммом, 3 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш нуқтаси, 4 та озиқ-овқат дўкони, 2 та автобекат қурилиши давом этмоқда.

РАВОН ЙЎЛЛАР — ОБОД ҚИШЛОҚҚА ЯРАШАДИ

"Жом" маҳалласида 5,4 км. масофада асфальт ётқизиш ва 23,1 км. тупроқ йўлларини тош йўлларга айлантириш режалаштирилган эди. Ҳозиргача 23,1 км. масофадаги йўлга тош тўкилди, 0,55 км. масофада асфальт ётқизилди. Қолган 4,85 км. қисмида асфальт ётқизиш ишлари 10 майгача ниҳоясига етади.

КОММУНАЛ СОҲАДА МУАММОГА ЎРИН ЙЎҚ

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 18,5 км. масофадаги сув тармоғи ва 2 та сув иншоотини таъмирлаш, 2 та янги сув иншооти барпо этиш ва 1,2 км. масофада сув тармоғи қурилиши режалаштирилган.

Бугунги кунгача 18 км. масофага сув тармоғи тортилди, 2 та сув иншооти таъмирланди, 1 та янгиси қурилиб, ишга туширилди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича 15 та трансформатор, 580 дона бетон устунлар (столба) ўрнатиш, 31 км. масофага электр кабель тортиш режалаштирилган. Ҳозиргача 8 та трансформатор, 483 дона бетон устунлар ўрнатилди, 22,3 км. масофага кабель тортилди.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида режалаштирилган 1022 та газ баллонларидан 850 таси бугунги кунгача етказиб берилган.

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА БИРЛАМЧИ ВАЗИФА

Вилоят ва шаҳар тиббиёт муассасаларининг тор соҳа мутахассисларидан иборат 4 та гуруҳ ёрдамида ҳудудда доимий истиқомат қилаётган 22 минг аҳолининг 20 733 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада 7420 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланди, уларга амбулатор ва стационар даволаниш учун тавсиялар берилди.

Ҳамшираларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида 40 дона патронаж сумкалари берилди.

201 нафар ногиронлиги бўлган шахс­ларнинг уйига бориб ҳол-аҳвол сўралди. 30 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга Реабилитация марказига даволаниш учун ордер, ногиронлар аравачаси, қўлтиқтаёқ ва бошқа мосламалар берилди.

10 нафар беморга вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун ордер, саломатлигини тиклашлари учун яна 10 нафар кексаларга санаторияларга йўлланма берилди.

16 нафар бемор болалар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига, 11 нафари туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи ҳар бир аҳоли хонадонига кириб бориб, оилаларнинг турмуш шароитини ўрганиб чиқди. Натижада эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй жиҳозлари, рўзғор буюмлари, кир ювиш воситалари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, оғир шароитда яшаётган аёлларга қорамол ва тикув машиналари берилди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 240 нафар ёшлар қандолатчилик, тикиш-бичиш, тўқиш бўйича ўқув курсларига жалб этилди. "Тадбиркор аёл" уюшмаси томонидан тикув цехи ташкил этилиб, бу ерда 10 киши учун доимий иш ўрни яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази ходимларининг хонадонларга кириб бориши натижасида 986 та муаммо аниқланиб, аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва турли давлат хизматлари кўрсатилди. Хусусан, ўрганиш жараёнида 39 та шаръий никоҳ асосида яшаётган оилалар аниқланди. Уларнинг 22 таси қонуний никоҳдан ўтказилди, 58 нафар фуқарога туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар берилди, 1815 та уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

910 нафар фуқаро паспорт расмийлаштириш ишлари бўйича рўйхатга олинди, 31 нафари тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олинди. "Жом"нинг энг кекса 116 ёшли онахонига ва 94 ёшли отахонига фуқаролик паспорти берилди.

"Обод қишлоқ" дастури бўйича ишлар давом этмоқда.

Муаллиф: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

5.05.2018 321 34 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства