samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"БАРКАМОЛ АВЛОД" ТУҲФАСИ

Чоп этиш

Вилоят "Баркамол авлод" болалар марказининг йиллик фаолиятига бағишланган кўргазма ва ҳисобот-концерт дастури бўлиб ўтди.

Унга шаҳримиздаги кам таъминланган оила фарзандлари, меҳрибонлик уйлари, "SOS -болалар маҳалласи" ҳамда махсус мактаб-интернат тарбияланувчилари таклиф этилди. Марказ тарбияланувчилари томонидан тайёрланган ажойиб рақслару, куй-қўшиқлар, айниқса, Қорбобо ва Қор­қиз иштирокидаги театрлаштирилган томошалар болажонларга олам-олам қувонч бағишлади.

Кўргазмага "Зардўзлик", "Пазандачилик", "Экодизайн" сингари бир қанча йўналишлардаги тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари қўйилган. Уларни томоша қилар экансиз, бу ишларни ўқувчилар томонидан яратилганига ишонгингиз келмайди. Юксак маҳорат ва дид билан ишлов берилганки, эътиборни тортмасдан қўймайди.

— Ота-онам мени карвинг санъатига қизиқишимни сезиб, шу тўгаракка берган эди, — дейди марказ тарбияланувчиси Жавоҳир Муродов. — Айни пайт­да бу ҳунарни деярли ўзлаштирдим. Ишларим билан бир қанча танловларда ҳам иштирок этдим.

Марказнинг вилоят бўлими раҳбари Маҳлиё Мардиева таъкидлаганидек, "Баркамол авлод" болалар марказининг вилоятимиздаги аъзолари сони 18000 нафардан зиёд. 2019 йилда бу кўрсаткични янада кўпайтириш режалаштирилган. Тўгарак аъзоларининг аксар қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ўқувчилардир. Улар турли йўналишлардаги 41 та тўгаракларга жалб этилган.

Муаллиф: Мансур ҲАСАНОВ, "Samarqand" мухбири

30.12.2018 134 104 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства