samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

"АВТОТЕСТ" ВА БОЛАЛАР"

Чоп этиш

94-мактабгача таълим муассасасида шаҳар мактабгача таълим бўлими ва "Автотест" Самарқанд ўқув маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.

— Бугун мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган фар­занд­ларимизнинг онгига йўл ҳаракати қоидаларини ҳозирданоқ сингдириб борсак, келгусида улар билан боғлиқ қоидабузилишларга йўл қўйилмайди, — дейди ўқув маркази директори ўринбосари Фарҳод Сафаров. — Шу боис, шаҳар мактабгача таълим бўлими билан илк бор МТМларда йўл ҳаракати қоидаларини кенг тарғиб қилиш, бу борада уларга амалий кўмак беришни мақсад қилдик.

Тадбир давомида ўқув маркази мутахассислари болажонларга йўл белгиларига риоя қилиш, пиёдалар ҳаракатланиши тартиби, жамоат транспортидан фойдаланиш қоидаларини кўргазмали равишда намо­йиш этишди.

Шунингдек, ўқув маркази томонидан 94-мактабгача таълим муассасасига 4 та болалар велосипеди, турли кўргазмали қуроллар ҳамда йўл ҳаракати қоидалари акс этган буклетлар совға қилинди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

8.06.2018 43 43 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства